ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратурасида лавозимий тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги фармонларига асосан, Самадов Салом Исматович ва Таджиев Эркабай Аминович Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Игамов Джахонгир Хусанович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди.