ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Жиззахда қурилаётган Ўзбекистон — Франция автомобил заводи – Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive ўзининг биринчи маҳсулотини 2018 йилнинг 10 декабрида чиқара бошлайди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири "Узавтосаноат" вакилига асосан.
Шавкат Мирзиёев, республика учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу лойиҳани 2018 йилнинг 10 декабрида ишга туширишни топширди. Режа бўйича завод 2019 йилнинг биринчи кварталида иш бошлаши керак эди.
“Заводда Пежо Боксер модели йилига 3 мингта, Пежо Эксперт — 13 мингта ишлаб чиқарилади. Маҳсулот модификациялари рўйхати жиддий ишлаб чиқлган. Боксер 10-12 хил модификацияда, Эксперт– 7 хил модификацияда ишлаб чиқариш кўзда тутилган”, — деди манбаа.
Хусусанэ, Пежо Боксер модели асосида 16-18 кишилик микроавтобус, тез ёрдам машиналари, юк ташиш фургони ва рефрижератор фургон ишлаб чиқриаш режалаштирилган. Пежо Эксперт асосида эса – 9-12 кишилик микроавтобус, фургон, пикап ва бошқа модификациялар ишлаб чиқариш назарда тутилган. Янги автомобиллар тежамкор бўлиб, Боксер учун 100 кмга 9-12 литр ёнилғи сарфлайди, Эксперт эса – 7-8 литр.
Заводда 600та янги иш ўринлари яратилади, йиллик ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати эса 170 млн евродан ошиқ бўлади. Маҳсулотнинг 50% МДҲ мамлакатлари, Эрон ва Францияга экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Йиллик экспорт ҳажми 55 млн евро, эҳтиёт қисмлар ҳажми – 15 млн еврони ташкил қилади.
Янги завод “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида қурилмоқда. Корхонани лойиҳалаштириш Peugeot Citroen компанияси инженерлари билан биргаликда амалга оширилмоқда. Келажакда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотда маҳаллийлаштириш улушини 50%га еткизиш режалаштирилмоқда.