ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Американнинг Mattel компанияси ҳижоб таққан илк Barbie қўғирчоғи тақдимотини ўтказди. Қўғирчоқни яратишда қиличбоз-аёл Ибтихож Муҳаммаддан андаза кўчирилди.
"Биз Ибтихож Муҳаммадни Barbie қўғирчоқлари орасида кўришдан жудаям хурсандмиз! Ибтихож бутун дунё бўйлаб аёллар ва қизларни тўсиқларни енгиб ўтишга илҳомлантиради", — дейилади компаниянинг Twitterдаги саҳифасида.
We are so excited to honor @IbtihajMuhammad with a one-of-a-kind #Barbie doll! Ibtihaj continues to inspire women and girls everywhere to break boundaries. #Shero #YouCanBeAnything #GlamourWOTY pic.twitter.com/oV0e6ClgL6
— Barbie (@Barbie) 13 ноября 2017 г.
2014 йилнинг қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони Ибтиҳож Муҳаммад Олимпия ўйинларида ҳижобда намоён бўлган биринчи америкалик спортчи.
Ибтиҳождан андаза олинган ҳолда яратилган қўғирчоқ қўлида қилич ушлаб турибди, унинг кийими эса Муҳаммаднинг қиличбозлик мусобақаларидаги костюмини такрорлайди. Қўғирчоқ 2018 йилда сотувга чиқади.
Thank you @Mattel for announcing me as the newest member of the @Barbie #Shero family! I’m proud to know that little girls everywhere can now play with a Barbie who chooses to wear hijab! This is a childhood dream come true 😭💘 #shero pic.twitter.com/py7nbtb2KD
— Ibtihaj Muhammad (@IbtihajMuhammad) 13 ноября 2017 г.
"Қизларнинг ҳижоб кийган Barbie ўйнаш имконига эга бўлганларидан жуда фахрланаман! Болаликдаги орзуим амалга ошди", — дейди Ибтиҳож ўзининг Twitterдаги саҳифасида.
Mattel компанияси 1959 йилдан буён Barbie қўғирчоқларини ишлаб чиқаради. Бу вақт оралиғида қўғирчоқнинг ташқи кўриниши бир неча бор ўзгарган, ўйинчоқларнинг янги версиялари, шу жумладан коллекция қилинадиган турлари ҳам яратилган. Айрим Barbie қўғирчоқлари эркин савдога чиқарилмайди, балки кимошди савдоларига чиқарилади.