Ўзбекистон Тбилисида бўлиб ўтадиган халқаро гидроэнергетика конгрессида қатнашади

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишПлотина ГЭС на реке
Плотина ГЭС на реке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тбилисида иккинчи бор "Гидроэнергетика. Каспий ва Марказий Осиё" номи остида халқаро конгресс ўтказилади

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Тбилисида 14-15 февралда бўлиб ўтадиган "Гидроэнергетика. Каспий ва Марказий Осиё — 2018" халқаро конрессида иштирок этади.

Ўзбекистон гидроэнергетикаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон гидроэнергетика салоҳияти

Ўзбекистон делегацияси таркибидан "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва унинг таркибидаги тузилмалар вакиллари жой олади.

"Гидроэнергетика. Каспий ва Марказий Осиё" конгресси минтақа (Грузия, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон) вакилларининг ўзаро мулоқот, тажриба алмашиш майдони бўлиб, гидроэлектростанцияларни қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш борасида ечимлар топиш ва ҳамкорликда ҳаракат қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Конгресс биринчи бор 2017 йил 15-16 февралда ўтказилган бўлиб, унда яқин ва узоқ хориждан юздан ортиқ экспертлар, энергетика соҳасида фаолият юритувчи хусусий ва давлат секторлари вакиллари иштирок этган.

Sputnik Грузия халқаро ахборот агентлиги ва радиоси "Гидроэнергетика. Каспий ва Марказий Осиё — 2018" халқаро конгрессининг ахборот ҳамкори ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0