ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси чипталарни Visa карта билан компания сайтида онлайн тарзда харид қилиш имконияти жорий этилди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ушбу лойиҳа "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва ТИФ Миллий банк ҳамкорлигида амалга оширилди.
"Келгуси босқичда чипта харид қилиш тизимига бўйича ҳалқаро тўлов тизимларини улаш, жумладан MasterCard, American Express ва бошқа халқаро тўлов карталарини татбиқ этиш кўзда тутилмоқда", — дейилган хабарда.
Хабарда айтилишича, қўшимча электрон хизматлар яқин вақтларда татбиқ этилади. Бу чора республикада туризм соҳасини янада ривожлантиришга ёрдам беради.