ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Москва вилоятида жойлашган асфальт ва битум қоришмалари ишлаб чиқарувчи “Асфальт” Акциядорлик жамияти ишчи мигрантлардан 18 млн рубл қарздор бўлди.
Ушбу иш юзасидан Россия Тергов Қўмитаси ЖКнинг 145.1 бандининг 2 бўлимига мувофиқ жиноий иш қўзғатди. Тергов қўмитаси хабарига кўра, айни дамда ушбу ишда жиноятни тасдиқловчи далиллар аниқланмоқда.
Эсалтиб ўтамиз, 2017 йилнинг феврал ойида Москва шаҳрида ҳам шунга ўхшаш вазият юз берган эди. Ўшанда Москвада Солнцевская метро йўналиши қурилишида ишлаган 600га яқин чет эл фуқаролари ойликсиз ва турар жойсиз қолган эди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлиб Россияда қонуний тартибда яшаб меҳнат қилган.