ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган “Таълим ва касб – 2017” кўргазмасида Россия ОТМлари ўз ўқув дастурларини тақдим этишди, деб хабар қилмоқда Россия фан ва маданият маркази.
Кўргазмада Россиянинг энг йирик ОТМлари иштирок этди: Плеханов номли университет, Ленинград давлат университети, Шимолий-Кавказ университети, Урал иқтисодиёт университети, Магнитогорск техника университети, Кемерово университети, Тюмен университети, Жанубий Федерал университет, Томск университети ва бошқалар иштирок этишди.
Кўргазмага ташриф буюрувчилар — асосан келаси йилги талабаликни орзу қилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари бўлди. Улар кўргазмада ўзларига керакли барча маълумотларни олиш ва Россия ОТМлари имкониятлари билан танишишди.
“Ўзбекистон ёшлари томонидан Россияда таълим олишга қизиқиш йил сайин ошиб бормоқда. Бу Ўзбекистон ва Россия орасида дипломатик ва илмий-гуманитар ҳамкорликнинг ўсиб бораётганидан дарак беради”, — дейилган РЦНК хабарида.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу кўргазма нафақат Тошкентда, балким Ўзбекистоннинг Фарғона, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларида ҳам бўлиб ўтади.