ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Эрон-Ироқ билан чегарасида рўй берган зилзила оқибатида жабрланганлар сони 2,5 минг нафарга етди. Камида 210 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тез ёрдам раҳбари Пир Ҳусайн Куливанд маҳаллий телеканалларга хабар қилган.
Эслатиб ўтамиз, 12 ноябр, якшанба куни кечқурун куни Эрон-Ироқ чегарасида 7,2 баллли зилзила юз берди. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашганлиги хабар қилинмоқда.
Қизил яримой жамияти хабарига кўра, 70 мингга яқин киши бошпанасиз қолган. Улар учун айни вақтда палаткалар қўйилмоқда. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний барча жабрланганларга зудлик билан керакли ёрламни кўрсатиш бўйича буйруқ берган. Эрон ИИВ раҳбари эса фалокат оқибатида вужудга келган масалаларга ечим топиш бўйича фавқулодда кенгаш чақирган.