Мирзиёев: минтақа келажаги Марказий Осиёнинг ҳар бир давлати томонидан барпо этилмоқда

Oбуна бўлиш
Умумий аҳолиси 70 миллиондан ортиқ бўлган минтақамизнинг келажаги бугунги кунда Марказий Осиёнинг ҳар бир давлати томонидан барпо этилмоқда, деб таъкидлади Ўзбекистон президенти

Марказий Осиё давлатлари айнан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида энг долзарб ва муҳим масалаларда ўз салоҳиятини янада самарали амалга ошира олади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевдан Марказий Осиё бўйича "олти дипломатия" таклифи
Ишончим комил, бундан барча — Марказий Осиё давлатлари қаторида бошқа мамлакатлар ҳам бирдек манфаат кўради, деди Самарқанддаги Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуманда сўзлаган нутқи давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

"Умумий аҳолиси 70 миллиондан ортиқ бўлган минтақамизнинг келажаги бугунги кунда Марказий Осиёнинг ҳар бир давлати томонидан барпо этилмоқда.

Бизнинг қатъий ишончимизга кўра, амалий ҳамкорликка тайёрлик ва унга астойдил интилиш, шунингдек, барча Марказий Осиё мамлакатларининг умумий келажак учун масъулиятни ҳис этиши минтақанинг барқарор ривожланиши ва фаровонлигининг мустаҳкам пойдевори ва кафолатидир", — қўшимча қилди президент.

Янгиликлар лентаси
0