Туркия иқтисодиёт вазири: Марказий Осиё - Турк-ислом цивилизацияси ватанидир

© AP Photo / MTI, Janos MarjaiМинистр экономики Турции Нихат Зейбекчи
Министр экономики Турции Нихат Зейбекчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференцияда Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи нутқ сўзлади

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари "Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари минтақавий иқтисодий форумини ташкил қилишни таклиф этди

Халқаро конференцияда дунёнинг 500 дан зиёд сиёсатчилари ва юқори лавозимдаги давлат вакиллари иштирок этмоқда.

Ушбу конференция ишини ёритиш учун АҚШ, Буюк Британия, Россия, Эрон, Хитой, Япония, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистондан 40 дан ортиқ ОАВ ходимлари иштирок этмоқда. Шунингдек, 100 дан ортиқ маҳаллий ОАВлар вакиллари Форумлар саройи Матбуот марказига жам бўлишган.

Конференцияда Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи сўзга чиқди.

"Марказий Осиё минтақасини Турк-ислом цивилизацияси пайдо бўлган ва ривожланган ватан деб биламиз. Барча одамлар бир-бирини яқин қариндош деб ҳисоблайдилар. Жўғрофий жиҳатдан келиб чиқишимиз умумий бўлган. Келажагимиз ҳам умумийдир. Шу сабабли, ҳамкорлигимизни давом эттиришда келажак авлод олдида масъулмиз. Ҳамкорлик фақатгина террорчилик, экстремизм, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, миграцияни бошқариш билан чегараланиб қолмаслиги керак. Афғонистондаги беқарорлик минтақада жойлашган барча мамлакатлар ҳамкорлигида ўзаро музокаралар орқали ҳал қилиш мумкин. Ҳеч қайси мамлакат ёлғиз ўзи бу муаммони ҳал қила олмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, ушбу конференцияда иштирок этаётган барча мамлакатларнинг ташаббусларини мамнуният билан қўллаб-қувватлаймиз", — деб таъкидлади Туркия иқтисодиёт вазири.

Туркия иқтисодиёт вазири 2009 йилда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари иштирокида Турк давлатлари кенгаши тузилганлиги, бу Кенгаш террорчиликка қарши курашиш масалаларидан бошлаб, туризм ва таълим соҳаларигача ҳамкорлик олиб боришини айтиб ўтди.

Вазир шу йил ноябр ойида Истанбулда режалаштирилган йиғилишга Марказий Осиё давлатлари вакилларини таклиф қилди.

Флаги стран-участниц конференции по обеспечению безопасности и устойчивого развития в Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиёнинг келажаги аҳиллик ва ўзаро ҳамкорликка боғлиқ
"Бу йил биз Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллигининг 26 йиллигини нишонладик. Шу вақт мобайнида мамлакатлар улкан ривожланиш кўрсаткичларига эришдилар. Ўтган 25 йил ичида Туркия Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида иш олиб борди. Сўнгги йилларда жаҳонда энергия ресурсларининг нархлари тушиб кетишига қарамасдан, ўзаро ҳамкорлик яхши натижаларни берди. Жумладан, 2016 йилда Туркия Марказий Осиё мамлакатларига 3 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Марказий Осиё мамлакатларидан эса Туркияга 2,5 миллиард долларлик маҳсулот ва хизматлар импорт қилинди. Туркия томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларига инвестициялар киритиш натижасида Марказий Осиё давлатларида янги иш ўринлари очилмоқда. Турк қурилиш пудратчи компаниялари томонидан шаҳарлар, аэропортлар, магистрал йўллар, меҳмонхонлар барпо этилмоқда. Минтақавий ҳамкорликнинг энг кўзга кўринган маҳсули бу — 2013 йил октябр ойида Баку-Тбилиси магистрал йўлнинг очилиши бўлди. Бу 836 км темир йўл Туркиянинг Анатолий шаҳрини Осиёнинг бошқа қисми билан боғлайди. Бу лойиҳа минтақада Буюк ипак йўлини тиклашга хизмат қилади. Туркия Марказий Осиёни Европа билан боғловчи ўзига хос кўприк бўлади", — деб таъкидлади Туркия иқтисодиёт вазири.

Нихат Зейбекчи нутқининг якунида Марказий Осиё жаҳон ташқи савдонинг муҳим тармоғи эканлиги, Туркия келгусида фуқаролар ва маҳсулотларни эркин ҳаракатини таъминлаш бўйича Хитойнинг автомобил йўл қурилиши борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаганлиги ва меморандум имзоланганлигини айтиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0