Ўзбекистонда нашриётлар "Бош муҳаррирлари клуби" ташкил этилди

© Sputnik / СтрингерКнига "Амир Темур глазами западных литераторов"
Книга Амир Темур глазами западных литераторов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Клубнинг фаолияти норасмий ва эркин бўлиб, унга нафақат муҳаррирлар, балки барча нашриёт мутахассислари, хусусан, дизайнер ва рассомлар, техник муҳарир ва мусаҳҳиҳлар ҳам аъзо бўлишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қошида мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги нашриётлар бош муҳаррирларининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи "Бош муҳаррирлар клуби" ташкил этилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур Клуб ноширлик соҳасидаги ютуқларни кенг тарғиб қилиш, мавжуд муаммоларни ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда ечиш, соҳани янада ривожлантириш, китоб бозоридаги эҳтиёжларни маркетинг нуқтаи назаридан профессионал баҳолаш, хорижий тажрибани ўрганиш ва татбиқ этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Таъсис мажлисида клуб раиси этиб журналист, ношир, "Шарқ" нашриёт-матба акциядорлик компанияси бош муҳаррири Аҳрор Аҳмедов, котиб вазифасига эса "Адолат" нашриёти бош муҳаррири Абдулҳамид Омонов сайланди.

Клубнинг фаолияти норасмий ва эркин бўлиб, унга нафақат муҳаррирлар, балки барча нашриёт мутахассислари, хусусан, дизайнер ва рассомлар, техник муҳарир ва мусаҳҳиҳлар ҳам аъзо бўлишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0