Ўзбекистон ва Россия ёшлар иттифоқлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

© РСМПавел Красноруцкий и Кахрамон Куранбаев
Павел Красноруцкий и Кахрамон Куранбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келгусида икки давлат ташкилотлари томонидан Ўзбекистонда ёшлар форуми ташкиллаштирилади

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича меморандумни имзолашди. Россия ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабарига асосан.

Встреча делегации Узбекистана с узбекистанскими студентами учащихся в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Қаҳрамон Қуронбоев: Бу ҳали олдинда турган улкан ишларнинг бошланиши холос

Россия ёшлар иттифоқи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан халқаро истиқболли ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Россия ёшлар иттифоқи раиси Павел Красноруцкий ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаш раиси Қаҳрамон Қуранбоев томонидан "Ёшлар билан ишлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми" имзоланди.

"Ўзбекистон мамлакатларимиз ёшлари билан ишлаш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва бу каби учрашувларни кўпроқ ўтказишни қўллаб-қувватлайди. Тўғрисини айтганда, биз Россияда тўртинчи кун бўлмоқдамиз, Астрахан, Новосибирск, Санкт-Петербург шаҳарларида бўлдик, энди Москвага келдик. Бизни ва ёшларимизни ҳамма жойда илтифот билан кутиб олишмоқда. Бугунги учрашув Россия ёшлари билан ҳамкорлик қилиш ишларини янги босқичга олиб чиқади", — деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаш раиси Қаҳрамон Қуранбоев.

"Учрашувнинг асосий натижаси ташкилотларимиз ўртасида 2018 йил учун режа тузиш масаласида келишувга эришдик. Режанинг асосий бандларига II Россия-Ўзбекистон ёшлар форуми ва Россия-Ўзбекистон ёшлар бизнес форумларини ўтказиш тадбирлари киритилади. Эслатиб ўтаман, I Россия-Ўзбекистон ёшлар форуми 2016 йилда Томскда бўлиб ўтганди. Шунингдек, бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқидан ҳамкасбларимиз ШҲТ ёшлар Кенгашига аъзо бўлиб киришини маълум қилишди. Бу ўз навбатида мазкур Кенгашнинг ШҲТга аъзо бўлган мамлакатлар ҳудудида тўлақонли фаолият юритишига янги босқичга олиб чиқади", — деб таъкидлади Россия ёшлар иттифоқи раиси Павел Красноруцкий.

Ўзбекистон делегация таркибида: Россияда Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Бахром Ашрафханов, ТИВ бошқарма бошлиғи Зафар Нурматов, Ўзбекистон президент девонининг масъул ходими Исмоил Нурметов иштирок этдилар.

Россия томон таркибида: Россия Давлат Думаси депутати Ирек Зиннуров, Ёшлар масалалари бўйича Федерал агентлиги халқаро фаолият бўлими бошлиғи Дмитрий Иванов ва Россия ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари Татьяна Селиверстова қатнашди.

Янгиликлар лентаси
0