Самарқандда 2 ёшли ўғлини икки минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қамалди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У савдолашиб, пулни олаётган вақтида қўлга олинган

ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik.Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида аёл икки ёшли ўғлини икки минг долларга сотишга уринди, деб хабар берди uznews.uz.

Хабарда айтилишича, 1995 йилда туғилган аёл 2015 йил июлда фарзандли бўлади. Унинг фарзанди бегоналар қўлида тарбияланади. Аёл уни 2 минг долларга сотишга қарор қилади. У савдолашиб, пулни олаётган вақтида қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди аёлни айбдор деб топди ва у олти йилга озодликдан маҳрум этилди.

Янгиликлар лентаси
0