Америкалик сиёсатчилар: Тошкент Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳитни шакллантирди

Oбуна бўлиш
АҚШ Конгресси вакиллари Тошкентнинг қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликни изчил кенгайтириб бораётгани Марказий Осиё минтақасида мутлақо янги сиёсий муҳитни шакллантириш имконини яратганини қайд этишди

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ўзбекистон делегацияси шу кунларда АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб турибди. Делегация АҚШ Конгрессида қатор учрашувлар ўтказди.

Посольство США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ элчихонаси Мирзиёевга ташаббуси учун миннатдорлик билдирди
Хусусан, Хелсинки комиссияси раиси, сенатор Рожер Уикер, Чет эл ишлари бўйича қўмита катта аъзоси Элиот Энжел ҳамда етакчи конгрессменлар билан музокаралар олиб борилди. АҚШ Сенатининг халқаро муносабатлар масалалари бўйича қўмитаси катта мутахассислари ҳамда Конгресс тадқиқот хизмати экспертлари билан амалий мулоқотлар ўтказилди.

Америкалик сиёсатчиларга Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида рўёбга чиқарилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Парламентнинг давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи сифатидаги рольини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Олий Мажлисга ижро органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича кенг ваколатлар берилгани қайд этилди. Ички ва ташқи сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан парламент эшитувлари амалиёти йўлга қўйилди. Депутатлар ҳамда сенаторлар жойларда сайловчиларнинг муаммоларини бевосита ҳал қилиш мақсадида ўз фаолиятини янада кучайтирди.

АҚШ Конгресси вакиллари Ўзбекистон ташқи сиёсати фаоллашганини қўллаб-қувватлашларини билдирди. Тошкентнинг қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликни изчил кенгайтириб бораётгани Марказий Осиё минтақасида мутлақо янги сиёсий муҳитни шакллантириш имконини яратди. Республика ривожланган Ғарб мамлакатлари, шу жумладан, Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил сентябр ойида АҚШга ташрифи, Ўзбекистон — Америка бизнес форуми натижаларига юксак баҳо берилди.

Музокараларда парламентлараро алоқаларни, жумладан, икки мамлакат парламентлари аъзолари ва девонлари ходимлари ўзаро ташриф алмашувларини ташкил қилиш орқали чуқурлаштириш бўйича келишувларга эришилди.

Делегация аъзолари АҚШ штатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам ташриф буюришади.

Янгиликлар лентаси
0