ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази қурилиши учун майдонни тозалаб бериш мақсадида Ислом Каримов номли шоҳкўчада кўплаб кўпқаватли бинолар бузиб ташланади.
Шу тарзда, Киночилар уйи, "Ўзбекистон санъати ва маданият форуми" фонди, республика ОВИР, Тошкент метрополитени бошқармаси бинолари бузиладиган бинолар рўйхатига киритилган.
Киночилар уйи биносида фаолият юритиб келган "Ўзбеккино"чилар айни вақтда "Ўзбекфильм" биносига кўчиб ўтишга тайёргарлик кўришмоқда, деб хабар қилди Спутник мухбири.
"Ўзбекфильм"да ушбу муносабат билан лойиҳалаш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.