Facebook фойдаланувчиларга ўз интим суратларини ижтимоий тармоққа жойлашни таклиф этди

© AFP 2023 / JONATHAN NACKSTRAND Логотип Facebook
Логотип Facebook - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фейсбук компанияси интернет безорилари қурбонлари сони камайишига эришмоқчи

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Facebook компанияси "порноқасд"га қарши курашнинг янги усулини синовдан ўтказмоқда. Эндиликда у ёки бу фойдаланувчининг интим суратларини унинг розилигисиз чоп этиш ёки учинчи шахсга юбориб бўлмайди.

Наказание за хакерство - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда қизларни расмларини порносайтларга чиқариб юбораётган шантажчи қидирилмоқда
Онлайн-хавфсизлик бўйича комиссар Жули Инман-Грант ижтимоий тармоқ билан ҳамкорлик тўғрисида гапириб берди.

Маълум бўлишича, бу турдаги тажриба тўртта мамлакатда ўтказилади. Инман-Грант берган изоҳга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Messenger иловаси ёрдамида ўзларининг интим суратларини юборадилар ва шундан сўнг серверлар суратнинг "рақамли белгисини" ишлаб чиқади. Келажакда кимдир ушбу суратни ижтимоий тармоқларга жойлашга уринадиган бўлса, тизим "рақамли белги" ёрдамида суратни блоклайди.

Компания юборилган суратларни ўз серверларида сақламайди: фақатгина илова хотирада сақланиб қолади, ва юборилган материаллар билан Facebook ходимлари эмас, балки сунъий ақл ишлайди, деб қўшимча қилди Инман-Грант.

Мельбурн қироллиги технология университети ва Монаша университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар 16 ёшдан 49 ёшгача бўлган ҳар бешинчи австралиялик "порноқасд" қурбони бўлганини кўрсатган.

Янгиликлар лентаси
0