ЕТТБ Ўзбекистонга 2018 йил охирига қадар 300 млн $ ажратади

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишЕвропейский банк реконструкции и развития
Европейский банк реконструкции и развития - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу вақтгача ушбу Европа банки Ўзбекистонга 120 млн доллар кредит маблағлари ажратган эди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2018 йил охирига қадар Ўзбекистонга 300 миллион доллар кредит маблағлари ажратишни ният қилган, деб хабар қилди ушбу молия ташкилотининг биринчи вицеғпрезиденти Филипп Беннет.

European Bank for Reconstruction and Development - Sputnik Ўзбекистон
ЕТТБ Ўзбекистондаги лойиҳалар учун 110 млн доллар кредит ажратди

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар ЕТТБ Ўзбекистонга учта лойиҳа бўйича 120 млн доллар кредит ажратишни тасдиқлаган эди. Ушбу маблағдан 100 млн доллари Миллий банкка, кичик бизнесни қўллабғқувватлаш мақсадларига ажратилади. Қолган 20 млн доллар Agromir Juice ва Jurabek Laboratories компаниялари орасида тақсимланади.

"ЕТТБ акционерлари Ўзбекистонда фаолиятини қайта тиклашга қарор қилганидан бери биз бир неча лойиҳалар тайёрладик. Улар шу йилнинг охирига қадар ёки келаси йил давомида имзоланиши керак. Бу бизга келажакки ишонч билан қараш имконини беради", — деди Филипп Беннет.

"Биз нафақат молия ресурслари бўйича, балким давлат ва хусусий корхоналар ҳамкорлигида? қайта тикланадиган энергия манбаалари соҳасида ва маданий меъросни сақлаб қолиш соҳаларида ҳам ҳамкорликни йўлга қўймоқчимиз. Бу соҳаларда бизнинг тажрибамиз жуда катта", — деб қўшимча қилди банк вакили.

Беннетнинг сўзларига кўра, банкнинг республикадаги фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалар муваффақияти Ўзбекистон томонидан ўтказилаётган ислоҳотларга бевосита боғлиқ.  

"Шу ҳафта охиригача биз 120 млн $лик лойиҳаларни имзолаймиз. Ундан ташқари 2018 йил охирига қадар Ўзбекистонга яна 300 млн $ кредит ажратишни режалаштирганмиз", — деди банк вакили.  

Шу билан бир вақтда, ЕТТБ маълум бир мамлакат учун чекланган бюджет йўқлигини маълум қилди. Бозорда талаб бўлса ва вазият имкон берса, банк келажакда ҳам маблағ киритишда ва ўзбекистонга сармоядорларни жалб этишда давом этади.

Янгиликлар лентаси
0