ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ушбу йилнинг октябрь ойидан бошлаб Москвада меҳнат мигрантларга кўк рангли патентлар берила бошлади, деб хабар қилмоқда Москва Миграция маркази.
Шу билан бир вақтда, Россия ИИВ Миграция масалалари бош бошқармаси олдин берилган қизил бланкали ва энди берила бошлаган кўк бланкали патентларнинг иккаласи ҳам амал қилишини таъкидламоқда.
“Қизил бланк ва кўк бланкда берилган патентларнинг иккаласи ҳам ҳақиқий”, — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳар мэро Сергей Собянин октябрь ойида Москва шаҳри бўйича патентлар ойлик тўлови 7%га оширилишини хабар қилган эди. Айни даммда патентлар ойлик аванс тўлови 4200 рублни ташкил қилмоқда, 7% ошганидан кейин 4494 рублни ташкил қилади.