ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Фредерика Могерини пайшанба куни Ўзбекистонга келади ва Шавкат Мирзиёев билан учрашади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Делегация таркибида Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимитса ва бошқа расмий шахслар ҳам киради.
Хабарда айтилишига кўра, Европа Иттифоқининг юқори мансабдор вакилларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши режалаштирилган.
Ташриф дастурига кўра ЕИ делегацияси Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрда бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” минтақалараро вазирлар учрашувида ва “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференсияда иштирок этади.