ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Қозоғистонга парвозлар сонини кўпайтирди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 2017 йил 4 декабрдан бошлаб Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни ҳафтасига етти марта амалга оширилиши жорий этилади.
Бундан ташқари, 2018 йил 4 мартдан Тошкент-Остона-Тошкент йўналишида мунтазам қатновиг ҳафтасига 4 маротаба амалга оширилади.
Эсталиб ўтамиз, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси 29 октябрдан бошлаб, парвозларни қишги жадвал бўйича амалга ошира бошлаганди. Янги қишги жадвал 2018 йилнинг 24 мартига қадар амал қилади.