ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Бугун, 7 ноябрь куни интернет эрталабдан секин ишлади, соат тахминан 13:50-14:40 оралиғида эса умуман ишламай қолди.
Маҳаллий ОАВларда ёзилишича, Ўзбекистонни интернет билан таъминловчи марказий провайдер — "Ўзбектелеком" АК ушбу ҳолат юзасидан қуйидагича изоҳ берган:
"Ўзбектелеком" акциядорлик жамияти қўшни давлатлар ҳудудларида режадан ташқари авария-тиклаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 7-8 ноябрь кунларида Интернет тармоғи вақтинчалик ишламаслиги мумкинлигидан огоҳлантиради.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз".