Россия Миллий банкка 250 млн долларлик кредит линиясини очади

© Commons.wikimedia / Or2008Национальный банк Узбекистана
Национальный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳақида Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Тошкентга бўлган ташрифи давомида келишиб олинди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Россия ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведевнинг Тошкентга бўлган ташрифи давомида Ўзбекистон Миллий банки ва Россиянинг Внешэкономбанки орасида Ҳамкорлик шартномаси имзоланди, деб хабар қилмоқда Миллий банк матбуот хизмати.

Шартномага кўра, Россиянинг Внешэкономбанки Ўзбекистон Миллий банкига Энергетика соҳалидаги лойиҳалар учун 10 йил муддатга 250 млн долларгача бўлган кредит линияси очади. Ушбу маблағлар Россияда ишлаб чиқарилган юқори технологияли энергетика ускуналарини сотиб олиш учун сарфланади.

Хабарда айтилишига кўра, Россияда ишлаб чиқарилган юқори технологияли энергетик ускуналар Сирдарё ИЭСи ва Фарход ГЭСи ускуналарини янгилашда ишлатилади.

Ушбу Ҳамкорлик шартномаси ҳақида дастлаб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага бўлган расмий ташрифи давомида келишиб олинган эди.

Янгиликлар лентаси
0