Шавкат Мирзиёев Жиззахга келди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан щтказиладиган тантанали маросимда иштирок этиш учун Жиззах шаҳрига келди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Шараф Рашидов - Улугбек советского союза - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Рашидов: атоқли адиб ва етук давлат арбоби

Хабарда айтилишига кўра, ушбу маросимларда иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва хориждан келган меҳмонлар Жиззах вокзалида тантанали кутиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 2017 йилнинг 27 мартида “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорини имзолаган эди. Унга мувофиқ Жиззахда бу воқеага катта тайёргарлик кўрилган. Шароф Рашидов номи билан аталувчи майдон ва музейда улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Кўча ва хиёбонлар байрамона безатилган. 

Янгиликлар лентаси
0