ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. "Лукойл" компанияси Қандим конлар гуруҳида газни қайта ишлаш заводи қурилишининг биринчи босқичини якунлади, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.
"Лукойл" компанияси белгиланган муддатдан беш ой олдин Қандим газни қайта ишлаш заводининг биринчи навбатини ишга туширди”, — дейилган хабарда.
Заводнинг биринчи босқичи қуввати йилига 4,05 миллиард кубометр газдан иборат.
Шунингдек, завод ишлаши учун керак бўладиган вахта шаҳарчаси, автомобил йўллари, завод олдидаги ҳудуд, электр ва сув таъминоти тизимлари ҳамда экспорт гази учун жамлаш ва қувурлар тизими қурилиши ҳам якунланган.
“Айни дамда газни қайта ишлаш завдининг иккинчи босқичи қурилиши давом этмоқда. Уни 2018 йилнинг июль ойида якунлаш режалаштирилган”, — дейилга хабарда.
Эслатиб ўтамиз “Лукойл” ва Ўзбекистон ҳамкорлигида 2007 йилда ишлаб чиқариш қуввати 3,4 млрд бўлган “Хаузак-Шоди” кони, 2015 йил май ойида қуввати 2,1 бўлган "Қувачи-Олот ва Шимолий Шоди" конлари, 2017 йилнинг июль ойида умумий қуввати 5 миллиард тонна бўлган Ҳисор конлари гуруҳи ишга туширилган эди.
2018 йилда барча конлардан “Лукойл” билан ҳамкорликда қазиб олинаётган газ ҳажми 14,7 миллиард кубометрни ташкил қилиши керак. Ушбу лойиҳаларга Россия компанияси томонидан киритилган сармоялар ҳажми 6,5 млрд. долларни ташкил қилади.