"Соипов иши" "ўзбек иши" эмас - Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази

© Don EMMERT / AFPПолицейские на месте наеда грузовика на велосипедистов в Нью-Йорке
Полицейские на месте наеда грузовика на велосипедистов в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мақолада мутахассисларнинг фикрига кўра, содир этилган мудҳиш ҳолат АҚШ раҳбариятининг "грин кард"лотереясини бекор қилиш сиёсатини асослаш учун олдиндан тайёрланган режанинг бир қисми ҳам бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади

ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази сайтида 31 октябрь куни АҚШда содир этилган террорчилик ҳаракатига нисбатан муносабат билдирилди.

"Содир этилган мудҳиш ҳолатдан сўнг, дунё афкор оммаси воқеага ўз муносабатини билдирмоқда. Уларнинг орасида бўлиб ўтган воқеадан ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлган шахслар ҳам талайгина экани кўринди. Хусусан, шундай кайфиятдаги ОАВлар воқеани содир этган шахс Соипов Сайфулла Ҳабибуллаевич ўзбек миллатига мансуб мусулмон экани ва "грин кард" орқали Ўзбекистондан Америкага келганига урғу бермоқдалар", дейилади мақолада.

Место наезда автомобиля в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Нью-Йоркдаги ўзбеклар: Биз терроризмнинг ҳар қандай кўринишини кескин қоралаймиз

Мақолада С.Соиповнинг 2010 йилда Ўзбекистондан кетгани, ўтган 7 йил ичида Ўзбекистоннинг Америкадаги консуллик хизматига бирор марта ҳам мурожаат қилмаганлиги айтилади.

"Энг қизиғи, бу шахс Ўзбекистонда яшаган 22 йил давомида бирор марта ҳам ҳуқуқбузарлик содир этмаган. АҚШга борганидан кейин эса ўтган муддат ичида 4 марта қонунбузарлик содир этишга улгурган. Сир эмаски, АҚШда ҳар куни турли миллат вакилари томонидан кўплаб жиноятлар содир этилади. Уларнинг бу йўлни танлашларига араб, немис ёки рус миллатига мансуб эканлари эмас, балки ўша кимсаларни ўраб турган муҳит сабабчи, десак ҳақ гапни айтган бўламиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, қўрқмасдан, С.Соиповда жиноятчилик характерини шаклланишига Америка жамиятидаги носоғлом муҳитнинг таъсири катта бўлган, дея оламиз", дейилади мақолада.

Грузовик, которым управлял Сейфулло Саипов - Sputnik Ўзбекистон
Бир аҳмоқ қилмишини бутун миллат билан боғлаш нотўғри - АҚШ дипломатлари

Мақолада мутахассисларнинг фикрига кўра, содир этилган мудҳиш ҳолат АҚШ раҳбариятининг "грин кард"лотереясини бекор қилиш сиёсатини асослаш учун олдиндан тайёрланган режанинг бир қисми ҳам бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади.

"Чунки, дейилади унда, АҚШ президенти "грин кард"ни бекор қилиш учун ўзига тарафдорларни қидираётгани анча олдиндан ҳаммага маълум эди. Бўлиб ўтган машъум ҳодиса эса, "грин кард"ни бекор қилиш ёки унинг тартибини ўзгартириш учун баҳона вазифасини ўташи мумкин".

"Нима бўлганда ҳам, бўлиб ўтган воқеа тинчликсевар ўзбек халқини қаттиқ изтиробга солди. Ўзбекистон ҳеч қачон, у ўзбек бўладими ёки бошқа миллат вакилими, бундай бузғунчи ишларининг содир этилишига хайрихоҳ бўлмаган. Шу боис, бир нодон кимсанинг қилмиши деб 32 миллионлик халқ борасида салбий фикрларнинг изҳор қилинишини катта хато, деб ҳисоблаймиз", дейилади мақолада.

Янгиликлар лентаси
0