ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Бишкекка ишчи ташриф билан келди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Камилов Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашган. Учрашувда икки ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тошкент Марказий Осиё мамлакатлари билан янада мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида эканлигини билдирганди.
Камилов ўшанда президент Шавкат Мирзиёев "ўз сайловолди дастурида Марказий Осиё бизнинг устувор мақсадимиз деб эълон қилганлигини" айтганди.