Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси олиш тизимини шай ҳолга келтирди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЭлектрическая подстанция
Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиё ягона энергетик ҳалқасини кенгайтириш ва фаолиятини кучайтириш бўйича чоралар кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Туркманистондан электр олиш тизимини тайёрлаш ишларини якунлади, деди "Ўзбекэнерго"нинг стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи Эсо Садуллаев Sputnik мухбирига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электр энергетика Кенгашининг навбатдаги 51-йиғилиши майдонида.

Илгарироқ Туркманистон энергетика вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" компанияси электр энергияси транзити ва ток узатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолаганди. Мазкур ҳужжат доирасида Туркманистондан Марказий Осиё энергия тизимига Ўзбекистон орқали электр энергиясини транзит қилиш режалаштирилмоқда.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонда музокаралар ўтказади

"Бугунги кунда энергия тизимимиз Туркманистондан Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига электрни транзит қилишга тайёр. Биз Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 220 ва 500 кВ қувватли линияларни тайёрлаб қўйдик. Туркманистон бошқа мамлакатларга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолагач, биз мазкур линиялар орқали транзитни амалга оширамиз", — деди Садуллаев Sputnik мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиё ягона энергетик ҳалқасини кенгайтириш ва фаолиятини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Ушбу ҳалқа собиқ Иттифоқ даврида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга умумий қувватлардан фойдаланиш ва энергия тақчиллигида муаммога дуч келмаслик имкониятини берган. Аммо СССР тарқалганидан кейин мазкур тизим фаолияти тўхтаб қолган.

Ўзбекистонда йилига 60 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилади. Электр энергияси истеъмоли йилдан-йилга ошиб бормоқда. Масалан, 2000 йилда бир оила бир ойда 114 кВт/соат электр энергияси ишлатган бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткич 35%га ошди ва 160 кВт/соатга етди.

Янгиликлар лентаси
0