ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. 1 ноябрдан 2 ноябрга ўтар кечаси Р. Тожибоев Миробод тумани ҳудудида жойлашган парфюмерия буюмлари дўконига кириб жами баҳоси 33 млн 452 минг сўмлик мол-мулкни ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари (ўғирлик, яъни анча миқдорда, омборхона ва бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.