ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. 7 ноябрь куни Ўзбекистонга Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Филип Беннет бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кенг қамровли ташриф дастурига кўра ҳукумат, Олий Мажлис Сенати, Марказий банк ва бошқа етакчи молия муассасаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда кредит келишувларини имзолаш кўзда тутилган.
ЕТТБ делегацияси "Марказий Осиё: бир ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференцияда ҳам иштирок этади.
ИлгарироқЕвропа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) директорлар кенгаши Ўзбекистондаги лойиҳалар учун умумий қиймати 110 миллион долларлик иккита кредит ажратганди.