Президент ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берди

Oбуна бўлиш
Президент ҳунармандларнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш, бунинг учун уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, соҳага халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб этиш зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Президент ҳунармандларнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш, бунинг учун уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, соҳага халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Фонд имени Ислама Каримова совместно с Постоянным Представительством Узбекистана при ЮНЕСКО выпустил книгу Ренессанс узбекского шелка, посвященную многовековой школе ткачества по технологии икат - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов Фонди ўзбек ҳунармандлигига бағишланган китобни нашр этди

Давлат раҳбари бу борада Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Микрокредитбанк" раҳбарлари ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари зиммасига ҳудудларнинг ўзига хос хусусият ва анъаналаридан келиб чиқиб, туманлар кесимида аниқ режа ишлаб чиқиш, ҳар бир ҳунармандга етиб бориш вазифасини қўйди.

Президент ҳунармандларни давлат рўйхатидан ўтказиш, уларга бўш турган биноларни имтиёзли равишда бериш, асбоб-ускуна ва хомашё материаллари билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратди. Ҳунармандлар марказлари фаолиятини кенгайтириш, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни харидорларга етказишни осонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Хусусан, қўли гул усталарнинг ўз маҳсулотларини бозор ва супермаркетларда сотиши учун кенг имконият яратиш зарурлиги, хоҳласа ўз хонадонида дўкон очиши мумкинлиги таъкидлади.

Доимий савдо жойига эга бўлмаган, вақтинчалик жойларда савдо қилаётган ҳунармандларга савдо қилиш қоидалари асосида талаб этиладиган касса аппарати ва савдо терминалидан фойдаланиш ҳамда тижорат банкларига савдодан тушган нақд пулни инкассация қилиш талаблари ихтиёрий этиб белгиланади.

Алишер Нарзуллаев. Ғиждувон - Sputnik Ўзбекистон
Ғиждувондан Риштонгача - кулолчилик кўргазмаси

Йиғилишда берилган топшириқларга мувофиқ, ҳар бир вилоятда махсус кўргазма ва ярмаркалар ташкил этилиб, уларда ҳунармандлар бепул иштирок этади. Шунингдек, уларнинг хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма, фестиваль ва ярмаркаларда қатнашишига кўмаклашилади.

Ҳунармандларнинг экспорт фаолияти ҳам рағбатлантирилади. Уларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, жумладан, банк ҳисобрақамларидан хорижий валютани нақд ҳолда олиш ҳуқуқи берилади.

Бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, ҳунармандликка кредитлар ажратишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда юртимизда ҳунармандликнинг 34 тури мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0