ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мусодара қилинган мол-мулкларни онлайн-аукционга қўйди.
Лотлар рўйхати орасида 450 миллон сўмга нархланган дўкон, Анжижон шаҳридаги 450 миллион сўмга баҳоланган банкетлар зали ўрин олган.
Шунингдек, аукционда 56 ва 70 миллион сўмга нархланган Spark ва Malibu машиналарини сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Мажбурий ижро бюроси аҳоли томонидан ўз вақтида энергия ресурсларини ўз вақтида тўланиши назоратга олинган.
Жорий йил 27 июл куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини имзолаганди. Унга асосан биринчи сентябрда бошлаб, Ўзбекистонда ягона онлайн савдо майдончаси ўз иш фаолиятини бошлади.