Тошкент–Самарқанд йўналишидаги "Афросиёб" электропоезди қатнови вақтинча тўхтатилади

Oбуна бўлиш
3, 4, 5 ноябрь кунларига харид қилинган чипталар ҳеч қандай фоиз ушланмасдан темирйўл кассаларида қайтариб олинади

ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. 3, 4, 5 ноябрь кунлари Тошкент–Самарқанд–Тошкент йўналишида қатнаётган 764/763-сонли "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қатнови техник сабабларга кўра вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, мазкур кунларга харид қилинган чипталар ҳеч қандай фоиз ушланмасдан темирйўл кассаларида қайтариб олинади.

Қўшимча маълумот олиш учун қисқа 1005 телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкинлиги айтилган.

Янгиликлар лентаси
0