Тошкентда МДҲ вакиллари электр энергетикаси масалаларини кўриб чиқишади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЭлектрическая подстанция
Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲга аъзо давлатларнинг энергетик компаниялари куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши, ҳуқуқий-техник захиранинг уйғунлашуви ва бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилишади

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электр энергетика Кенгашининг навбатдаги 51-йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, тегишли вазирликлар раҳбарлари, МДҲга аъзо давлатларнинг энергетик компаниялари энергия тизимларида 2017-2018-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишади.

Бундан ташқари, ҳуқуқий-техник захиранинг уйғунлашуви ва амалий янгиланиш жиҳатлари, атроф-муҳитни асраш ва кўп томонлама муносабатларнинг кун тартибидаги бошқа муҳим масалалари муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0