Мирзиёев МДҲ давлатлари бош вазирлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча президента Узбекистана Шавката Мирхиёева с премьер-министром Таджикистана Кохиром Расулзода
Встреча президента Узбекистана Шавката Мирхиёева с премьер-министром Таджикистана Кохиром Расулзода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон, Қозоғистон, Беларусь ва Туркманистон ҳукуматлари раҳбарлари Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва ўз давлатлари раҳбарларининг эзгу тилакларини етказди

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон, Қозоғистон, Беларусь ва Туркманистон ҳукуматлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Медведев билан музокаралар ўтказмоқда

Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашувда конструктив ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани ҳақида сўз юритилди.

Мирзиёев Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги анъанавий яқин дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун ҳукуматлараро комиссия салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев билан учрашувда олий даражадаги ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни изчил амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо, инвестиция, энергетика, транспорт ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Икки давлат ҳудудлари ўртасидаги ва ишбилармон доиралари даражасидаги фаол алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

© Пресс-служба президента Узбекистана.Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев учрашуви
Встреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с премьер-министром Казахстана Бакытжаном Сагинтаевым - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев учрашуви

Беларусь бош вазири Андрей Кобяков билан учрашувда президент Ўзбекистон – Беларусь муносабатлари ривожидаги ижобий суръатни мамнуният билан қайд этди. Томонлар ҳамкорликнинг мавжуд салмоқли салоҳиятини, авваламбор, иқтисодиётнинг реал секторидаги кооперация имкониятларини тўла ишга солишдан манфаатдор экани эътироф этилди.

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев билан учрашув чоғида Туркманистонга олий даражадаги ташрифлар ва давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқотлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини стратегик шериклик босқичига кўтаргани таъкидланди.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги кооперацияни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Тожикистон, Қозоғистон, Беларусь ва Туркманистон ҳукуматлари раҳбарлари Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва ўз давлатлари раҳбарларининг эзгу тилакларини етказди.

Тошкентда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилади. Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон бош вазирлари иштирок этишади. Озарбайжон ва Туркманистон номидан бош вазирлар ўринбосарлари, Молдавиядан эса МДҲнинг устав ва бошқа органларидаги мухтор элчиси қатнашади.

Янгиликлар лентаси
0