ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Америка Қўшма штатлари президенти Дональд Трамп ўзининг Twitterида - Сайфулла Саипов ўлим жазосига лойиқ деб ёзди.
"Нью Йорклик террорчи ўз палатасига ИД* байроғини осишни сўради. У 8 кишини ўлдирди яна 12 кишини оғир яралади. Бунинг учун унга ўлим жазоси берилиши керак!", — деб ёзди Трамп ўз Twitterида.
NYC terrorist was happy as he asked to hang ISIS flag in his hospital room. He killed 8 people, badly injured 12. SHOULD GET DEATH PENALTY!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 2 ноября 2017 г.
ФБР хабарига кўра Саипов террорчиликда айбланмоқда ва унга бир умрлик қамоқ жазоси ёки ўлим жазоси берилиши мумкин. У террорчилик учун атайлаб Хэллоуин кунини танлаган, чунки ушбу кунда кўчада одамлар кўпроқ бўлишини билган. Саипов айтишига қараганда, террорчилик қилишга уни ИДнинг тарғиботи ундаган.