ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимига Алишер Султоновни тайинлади.
"Алишер Саидаббасович Султонов президент қарори билан бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди", — деб маълум қилди РИА Новостига холдинг вакили.
Холдинг вакили сўзларига кўра, Султонов "Ўзбекнефтегаз" АЖда раис лавозимини сақлаб қолди. Алишер Султонов 2015 йилдан бери эса «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси сифатида ишлаб келаётганди.
Шунингдек, Султонов Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати комплекси раҳбари сифатида Ғуломжон Ибрагимовнинг ўрнини эгаллайди.
Ғуломжон Ибрагимов 30 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарорига кўра Тошкент вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.