ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида бир неча киши қурбон бўлгани муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади.
"Содир бўлган фожиа замонамизнинг бундай ноинсоний чақириқларига қарши курашда бутун халқаро ҳамжамият кучларни бирлаштириши зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди. Ўзбекистон ўз томонидан мазкур террорчилик ҳаракатини суриштириш бўйича ҳамкорлик қилиш учун барча куч ва воситаларини ишга солишга тайёрлигини билдиради", — дейилади давлат раҳбарининг мактубида.
Сешанба куни Нью-Йорк марказида, Манхэттенда, кичик юк автомобили (пикап) велосипедчилар йўлагидан бир неча километр босиб ўтган ва мактаб автобусига бориб урилган. Оқибатда 8 киши қурбон бўлган ва 10дан ортиқ киши жароҳатланган. Нью-Йорк мэри Билл Де Блазио ушбу воқеани теракт деб атади.
АҚШ ОАВлари хабарига кўра, мазкур терактни содир этишда гумонланиб қўлга олинган шахс 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Сейфулло Соипов бўлиб чиққан. У АҚШга 2010 йилда грин карта орқали келган.