Кеча 31 октябрь куни Нью Йоркда кичик юк автомобили велосипедчилар йўлагига чиқи катта тезликда 4-5 км юрган ва йўлдаги велосипедчиларни босиб кетган. Оқибатда 8 киши вафот этган 12 киши жароҳатланган.
Йўлак охирида юк автомобили мактаб автобусига бориб урилган. Қочишга уринган ҳайдовчи полиция томонидан яраланиб, ҳибсга олинган.
Кейинчалик маълум бўлишича у собиқ Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан. АҚШга 2010 йилда Грин карта орқали келган. Унинг машинасидан “Исломий давлат” террорчилик гуруҳига содиқлик ҳақидаги хат топилган.