ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Нью Йоркда 31 октябрда террорчилик амалга оширган пикап ҳайдовчиси Uber компанияси таксичиси бўлиб ишлаган, деб хабар қилмоқда CBS News телеканали.
© Don EMMERT / AFPСейфулла Соипов бошқарган кичик юк автомобили
Сейфулла Соипов бошқарган кичик юк автомобили
© Don EMMERT / AFP
Ўз навбатида Uber компанияси Сайфулло Саипов ҳақиқатдан ҳам компанияда ҳайдовчи бўлиб ишлаганини ва унинг биографик маълумотлари текширувдан ўтганини тасдиқлашди. Айни дамда Uber ФБР ва бошқа хизматлар билан бўлиб ўтган террорчиликни тергов қилишда ҳамкорлик қилаётганини хабар қилган.
© AP Photo / Craig RuttleТерак содир бўлган жойдаги велосипедлар
Терак содир бўлган жойдаги велосипедлар
© AP Photo / Craig Ruttle
Эслатиб ўтамиз, Сешанба 31 октябрь кечқурун, Нью-Йорк марказида, Манхэттенда, кичик юк автомобили (пикап) велосипедчилар йўлагидан бир неча километр босиб ўтган ва мактаб автобусига бориб урилган. Оқибатда 8 киши қурбон бўлган ва 10дан ортиқ киши жароҳатланган. Нью Йорк мэри Билл Де Блазио ушбу воқеани теракт деб атади.
© REUTERS / Brendan McDermidТеракт содир бўлган жойда полиция ва қутқарувчилар ишламоқда
Теракт содир бўлган жойда полиция ва қутқарувчилар ишламоқда
© REUTERS / Brendan McDermid
Ҳайдовчини полициячилар яралаган ва қўлга олган. АҚШ ОАВлари хабарига кўра, у 29 ёшли собиқ Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Саипов бўлиб чиққан. У АҚШга 2010 йилда Грин Карта орқали келган. Террорчининг автомобилида ушбу ишни "Исломий давлат" номидан амалга оширгани ҳақида ёзув топилган.
#NewYorkAttack A 29-year-old Uzbek national, Sayfullo Habibullaevic Saipov, is suspected to be behind the #ManhattanAttack
— News18 (@CNNnews18) 1 ноября 2017 г.
(Image: NBC News) pic.twitter.com/qIjqxQzfHm