Самарқанддан Истанбулга илк парвоз амалга оширилди

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мунтазам рейслар ҳар душанба куни, 16 ноябрдан бошлаб эса ҳар пайшанба кунлари ҳам амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. 30 октябрь куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг "Самарқанд – Истанбул – Самарқанд" йўналиши бўйича мунтазам ҳаво қатнови илк бор амалга оширилди.

МАК матбуот хизматининг хабар беришича, мунтазам рейслар ҳар душанба куни, 16 ноябрдан бошлаб эса ҳар пайшанба кунлари ҳам амалга оширилади.

Самарқанддан Истанбулга тўғридан-тўғри ҳаво қатновининг йўлга қўйилгани Ўзбекистон ва Туркия фуқаро авиацияси бўйича ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантиришга тайёр эканлигини англатади.

Янгиликлар лентаси
0