ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Биринчи Президентининг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева Хэллоуин байрами муносабати билан "Биллни ўлдириш" фильмидаги Қора Бамба кўринишида намоён бўлди.
Лола машҳур жангари фильмда Ума Турман ижро этган бош қаҳрамон қиёфасида тушган суратини Instagramдаги саҳифасида жойлаштирди. Унинг ёнида юзига ниқоб таққан эркак бўлиб, у Лоланинг турмуш ўртоғи Тимур Тилляев эканлигини тахмин қилиш мумкин.
Лола Каримова-Тиллаеванинг обуначилари унинг бу суратидан ҳайратда қолишганини билдиришди.
"Қойил! Аввалига сизми-сизмасми деб ўйладим. Лекин яхшилаб қарагач, бу сиз ва сизнинг "Билл"ингиз эканлигини тушундим", —деб ёзади фойдаланувчи lilysam.city.
Хэллоуин — Ирландия ва Шотландиядаги қадимий кельтларнинг байрами бўлиб, 31 октябрь куни нишонланади. Турли қаҳрамонларни акс эттирувчи ниқоб ва костюмлар кийиш ушбу байрамнинг ажралмас қисми ҳисобланади.