Фарғона водийсида электричкалар қатнови сони оширилади

© railway.uzПроводник в электричке
Проводник в электричке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг августидан Қўқон - Андижон йўналиши бўйича электричка қатнови йўлга қўйилган эди

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистон темир йўлчилари Фарғона водийсидаги электричкалар қатнови сонини оширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Шу йилнинг 8 августидан бошлаб Қўқон — Андижон йўналиши бўйича электричка қатнови йўлга қўйилган эди. Ушбу йўналиш бўйича эрталаб соат 6:22 да Қўқон вокзалидан жўнаган поезд 9:12 да Андижон вокзалига етиб боради.

Йўл давомида Қақир, Фурқат, Меҳнатобод, Олтиариқ, Марғилон, Охунбобоев, Акбаробод, Қува, Қоратепа ва Асака станцияларида тўхтаб ўтади. Электричка соатига 120 километр тезликда ҳаракатланади.

Электричка - Sputnik Ўзбекистон
Қўқон, Марғилон ва Андижон орасида электричка қатнови йўлга қўйилади

Умумий йўлга кетадиган вақт 2 соат 50 дақиқани ташкил этади, яъни енгил автомобилга нисбатан 40 дақиқа тезроқ манзилга етиб бормоқда.

Поезд Андижондан соат 16:40 да ортга қайтиб, 19:24 да Қўқон вокзалига етиб боради.

Ушбу йўналишда ҳаракатланаётган поезд 6 та вагондан иборат бўлиб, бир йўналишда 350 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга. Вагонлар юмшоқ ўриндиқлар, замонавий телевизор ва ҳаво ҳароратини мўътадил сақловчи совутгичлар билан жиҳозланган.

"Бугунгача 12 минг нафарга якин йўловчи ушбу транспорт хизматидан фойдаланди. Ҳозирда йўловчи оқимининг кун сайин ортиб бораётгани инобатга олиниб, ана шундай замонавий электричкалар қатновини кунига икки маротаба ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда", — деб хабар қилди "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати.

Янгиликлар лентаси
0