ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Санкт-Петербургнинг хуқумат, маданият ва бизнес соҳалари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга 7-10 ноябрда ташриф буюради. Делегацияга Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко раҳбарлик қилади.
Ташриф давомида делегация Самарқандда Санкт-Петербургда ишлашни хохловчи фуқаролар учун ташкил қилинган фуқароларни ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш марказига ташриф буюришади. Шунингдек Самарқанд шаҳар маъмурияти билан учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Ундан сўнг делегация Тошкентда бўлиб ўтадиган “Санкт-Петербург ва Ўзбекистон – ҳамкорликнинг янги қирралари” бизнес-форумида иштирок этиши режалаштирилган. У ерда Ўзбекистон ва Санкт-Петербург бизнес вакиллари бир қатор учрашув ва муҳокамалар ўтказиши белгилаб олинган.Шунингдек, Санкт-Петербург компаниялари презентациялари ўтказиш ҳам белгилаб олинган.
Ташриф давомида Санкт-Петербург ҳукумати ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари орасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорлик соҳаларида ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистонлик ва Санкт-Петербурглик спортчилар иштирокида тхеквондо бўйича мастер-класс, маданият соҳаси вакиллари иштироикда амалий санъат бўйича мастер-класслар ҳамда Санкт-Петербурглик врачлар қабули бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Ташрирфнинг маданий дастури доирасида делегация аъзолари учун Алишер Навоий номли Катта академик театрда "Квинтет Андрея Кондакова" ансамбли концерти ҳам ташкил қилинади.