Шаманов: ИД сафида 10 минг МДҲ фуқаролари бўлган

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишПредседатель комитета Государственный Думы РФ по обороне Владимир Шаманов
Председатель комитета Государственный Думы РФ по обороне Владимир Шаманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Думасининг Мудофаа кенгаши раиси Владимир Шаманов - МДҲлик террорчиларнинг қанча кўпи қумли қабрларда қолиб кетса, куч тузилмаларининг иши шунча камаяди, деди.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Россия ва Қозоғистон парламенти вакиллари учрашувида Дума Мудофаа кенгаши раиси Владимир Шаманов  террорчилар сафида 10 минг МДҲ фуқаролари бўлганини хабар қилди, Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

“Террорчилар сафида 10 мингга яқин МДҲ фуқаролари бўлган ва улар орасида россияликлар ҳам кам эмас. Улардан қанча кўпи уйига қайтмасдан қумли қабрларда қолиб кетса, куч тузилмаларимиз олдида давлатларимиз хавфсизлигини сақлашга қаратилган вазифалар шучалик камаяди”, — деди Шаманов.

 

Шунингдек, Дума вакили  Сурияда Россия Ҳаво-космик  кучлари ҳарбий операцияси бошлаганидан буён 1 миллиондан ортиқ фуқаролар ўз уйларига қайтиб, тинч ҳаёт бошлашга мувофиқ бўлганини ва ҳарбий опреация якунига етай деб қолганини таъкидлади.

“Умуман олганда ҳарбий операция ўз мақсадига эришди десак бўлади. Йил охирига қадар Сурия ҳукумати шарқий чегара устидан назорат ўрнатади ва Ислом давлати, ташкилий тузилма сифатида, тугатилади”, — деди Мудофаа кенгаши раиси.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам Суриядаги ҳарбий операция якунига етай деб қолганини хабар қилган эди.

 

Шаманов: на стороне террористов в Сирии воевали 10 тысяч выходцев из СНГ

 

Янгиликлар лентаси
0