ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. 2017 йил 31 октябрь куни Тошкентда "Ўзбекистон-Қозоғистон: дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги" мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир неча бор учрашиб, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни янада ривожлантириш борасида келишиб олдилар. Бу узоқ муддатли стратегик манфаатлар, икки давлат олдида турган вазифаларни ҳамкорликда ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар якдиллигининг ёрқин тасдиғи бўлди.
Анжуманнинг шўъба йиғилишларида сиёсат, иқтисод, транспорт соҳаларида ҳамкорликнинг истиқболлари, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларнинг давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашдаги роли каби масалалар очиқ ва конструктив руҳда муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.