ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 28 октябрь куни Афғонистонда юз берган ер қимирлашининг таъсирини сезди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Тошкнт” сейсмологик станцияси қайд этишига кўра, ер қимирлаши эпицентри Тошкентдан жануби-шарқий йўналишда 535 км масофада, Афғонистон Республкаси ҳудудида жойлашган бўлган.
“Ер қимирлаши магнитудаси эпицентра М=5,7 баллни ташкил қилди. Тошкентда ҳис этилган ер ости силкинишлари кучи 3 баллни ташкил қилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер қимирлаши сезилмади”, — дейилган сейсмостанция хабарида.
Олимлар фикрига кўра, ер қимирлаши одатда тектоник плиталар бир-бирига туташган ҳудудларда содир содир бўлади. Ер шари бир неча улкан плиталардан иборат бўлиб улар бир-бирига нисбатан доимий равишда ҳаракатланиб туради. Тектиник плиталар бир-бирига тўқнашган жойлари ер қимирлаши эпицентрига айланади. Ушбу теория ҳақиқатг яқин эканига қуйидаги харита ҳам далил бўлиши мумкин. Унда 1963 йилдан 1998 йилга қадар содир бўлган ер қимирлашлар эпицентрлари кўрсатилган.