Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликда зирҳли машиналар ишлаб чиқаради

© Sputnik / Рамиль СитдиковРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳамкорликда 1000 дона Ejder Yalçın зирҳли машиналари ишлаб чиқарилади

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Туркиянинг зирҳли техника ишлаб чиқарувчи Nurol Makina ve Sanayi компанияси ва Ўзбекистоннинг UzAuto компанияси ўзаро англашув меморандуми имзолади, деб хабар берди Анадолу агентлиги.

Грузовые фуры на территории терминала - Sputnik Ўзбекистон
Турклар Ўзбекистонда йирик логистика мажмуаси қуради

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда ҳамкорликда 1000 дона Ejder Yalçın зирҳли машиналари ишлаб чиқарилади.

Меморандум Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25-26 октябр кунлари Туркияга амалга оширган ташрифи доирасида имзоланди.

Ишлаб чиқарилган зирҳли машиналар учинчи мамлакатларга сотилади, 24 донаси Ўзбекистонда қолади.

Туркияда Ejder Yalçın 4x4 тактик зирҳли машиналарини ишлаб чиқариш 2014 йилда бошланган. Ушбу машиналардан мамлакат хавфсизлик кучлари фойдаланади.

Янгиликлар лентаси
0