Ҳабиб Нурмагомедов нима учун Андижонга келгани маълум бўлди

© Instagram / khabib_nurmagomХабиб Нурмагомедов прилетел в Андижан на свадьбу друга
Хабиб Нурмагомедов прилетел в Андижан на свадьбу друга - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нурмагомедов 25 октябр куни Андижонга келди ва у ерда бошқа жангчилар билан бирга машғулот ўтказди, шунингдек Андижон футбол мактабига ҳам ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Мутлақ кураш бўйича Россия чемпионати (UFC) ғолиби Ҳабиб Нурмагомедов иккинчи марта Ўзбекистонга учиб келди, деб хабар бермоқда asr.uz.

Хабар қилинишича, спортчи Андижон ва Тошкент шаҳарларида бўлди.

Нурмагомедов 25 октябр куни Андижонга келди ва у ерда бошқа жангчилар билан бирга машғулот ўтказди, шунингдек Андижон футбол мактабига ҳам ташриф буюрди.

Шу куни кечқурун спортчи Андижонда дўстининг тўйига ҳам ташриф буюрди. У Инстаграм саҳифасида дўстини самимият билан табриклаб, янги ҳаётида унга бахт тилади.

Кейинчалик Нурмагомедов Инстаграмда тўйдан "куёвни қандай қилиб ўғирлаб кетиш" маросими ҳақидаги кулгили видеони жойлаштирган.

26 октябр куни спортчи Тошкентда бўлиб, пойтахтдаги фитнесс марказларидан бирида бўлди ва машғулот ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг баҳорида Нурмагомедов Тошкентга ташриф буюрган эди.

Янгиликлар лентаси
0