Кам таъминланган оилаларга 15 млн. сўмгача микрокредитлар берилади

Oбуна бўлиш
Микрокредитлар қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади

ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан "Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом" тасдиқланди.

Низом талабларига кўра, микрокредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.

Микрокредитлар қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади.

Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Микрокредит учун банкка буюртмани электрон шаклда бериш мумкин

Қарз олувчилар микрокредитлар орқали тикув машиналари, матолар ва бошқа сарф материаллари, косибчилик фаолияти учун инвентарлар, маиший, компьютер ва бошқа техникалар, шунингдек, меҳнат билан бандликни таъминловчи бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш, шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари, парранда сотиб олиш, оғилхона ва товуқхона қуриш, боғдорчилик инвентарлари ва асбоблари харид қилиш) мақсадларини амалга оширишлари мумкин.

Мазкур Низомда назарда тутилган мақсадлар учун микрокредит олиш учун сўралган ариза, микрокредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат талаб этилади.

Шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредит сўралган ҳолларда қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги кўрсатилган ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома ҳам тақдим этилиши лозим.

Банкка мол-мулк гарови, тижорат банки ёки суғурта компанияси кафолати, учинчи шахс кафиллиги, қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги микрокредитлар қайтарилишининг таъминоти ҳисобланади.

Микрокредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг тўлов топшириқномасига асосан, кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Қарз олувчи микрокредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни накд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг омонат ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан тўлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугунги кунда амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдори 149 775 сўмни ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0