Патриарх Кирилл: Москва меҳнат мигрантларига муҳтож

Oбуна бўлиш
Патриарх Россия пойтахтидаги уйлар, йўллар айнан гастарбайтерлар туфайли қурилаётганлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Москва ва бутун Рус патриархи Кирилл умумчерков йиғилишида Россия православ черкови Москвага меҳнат мигрантларининг келишларига тўғри ёндашишини билдирди.

Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Москвада ноқонуний меҳнат мигрантлари сони камаймоқда

"Мамлакатимизда мутахассислар, жамоатчилик орасида демографик мавзу тез-тез кўтарилмоқда. Россиянинг ҳудуди катта, уни ўзлаштириш, ишлаш керак, ишчи кучи эса етишмайди", — деди у.

Патриарх Москвада ободонлаштириш дастури олиб борилаётганлиги, уйлар, йўллар қурилаётганлигини айтаркан, буларнинг барчасини Москва шаҳри аҳолиси қурмаётганлигини таъкидлади, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

"Улар православлар эмас. Лекин биз уларга тушуниш билан ёндашамиз, чунки биз гастарбайтерлар деб атайдиган бу инсонларсиз бу ишларни амалга ошириб бўлмайди", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0